Биз бухгалтерия ҳисобини юритиш учун ҳам, Мижоз билан ўзаро алоқалар учун ҳам энг замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланамиз. Вазифалар бажарилишини электрон тизимда кузатиш мумкин, бухгалтерия амалиётлари эса фақатгина дастурий маҳсулотда қайта ишланади.
11 йиллик иш давомида биз кўпинча бухгалтерлар ишларнинг бир қисмини дастурий маҳсулотда, бошқа қисмини эса Еxсel ва Word дастурларида бажаришларига тўғри келган ҳолатларни учратамиз. Натижада, хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, эртами-кечми албатта хатога йўл қўямиз.
Биз ҳисоб-китобларни Еxсelда бажаришни қўллаб-қувватламаймиз ва рухсат бермаймиз. Барча ҳисоб-китоблар ва босма шакллар бизнинг дастурий маҳсулотимизда шакллантирилади. Бизнинг босма шаклларимиз мижозларимиз фойдаланадиган шакллардан фарқ қилган ҳолларда, биз дастурий маҳсулотни якунлаш учун буюртма расмийлаштирамиз, бизнинг ҳамкоримиз эса тез муддатда дастурга ўзгартиришлар киритади. Бизнинг компаниямиз лицензияланган 1C дастурий маҳсулотидан фойдаланади ва қонун ҳужжатларидаги барча ўзгаришлар ушбу хизматларни етказиб берувчи томонидан ўз вақтида янгиланиб боради.
Мижозларимиз кўпайиб бориши билан, биз вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш муаммосига дуч келмоқдамиз. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун биз вазифаларни бажарилиши ҳисобини юритиш ва уларни кузатиб боришга имкон берадиган электрон тизимни жорий қилдик. Ушбу тизим сизга ҳар қандай браузер ва қурилма орқали ишлашга имкон беради. Ушбу тизим нафақат компания ходимлари, балки бизнинг мижозларимиз томонидан ҳам ишлатилиши мумкин. Мураккаб бизнес-жараёнларга, шунингдек вазифаларнинг катта оқимига эга бўлган мижозларимиз бизнинг инновациямизни (киритилган янгиликни) юқори баҳолашди.